ММА: Ўзбекистон кубогининг ярим финал баҳслари ўз якунига етди

  • 26 сентябрь, 2020, 21:52
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, Бухоро шаҳри ММА бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги баҳсларига мезбонлик қилмоқда. Турнирнинг саралаш баҳслари ўз якунига етиб, қизғин паллага етиб келди. Бугун, ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди.

16-17 ёш тоифасидагилар:

Ярим финал

52, 2 кг

1.Аслам Ортиқов (Самарқанд)- Абдуллаев Нодирбек (Хоразм) – ушбу жангда Самарқанд вакили ғалаба қозонди.

2. Ҳусан Ортиқов (Тошкент вил) – Саидакмал Саламанов (Тошкент шаҳри)- Тошкент вилояти вакили ғалаба қозонди.

56.7 кг

1. Жамшид Тиллаев (Навоий) – Эгамберган Искандаров (Хоразм) – навоийлик спортчи ғолиб чиқди.

2. Сардорбек Рўзиев (Самарқанд) – Санжар Зокиров (Тошкент вил) – ушбу тўқнашувда самарқандлик жангчи ғалаба қозонди.

61.2 кг

1. Аврангзеб Тўрақулов ( Тошкент вил) – Қобилжон Жўрахолов (Навоий) - мазкур жангда Жўрахолов зафар қучди.

2. Бунёд Ғуломов (Сирдарё) – Озод Азимов (Бухоро) – ушбу баҳсда Бухоро вакили ғалабага эришди.

65.8 кг

1. Беҳруз Усмонов (Қашқадарё) – Арсений Старостин (Тошкент) – Бу жангда Усмонов зафар қучди.

2. Хўжақул Эргашев (Навоий) – Суҳроб Тўраев (МХСК) – мазкур тўқнашувда Эргашев ғалаба қозонди.

70.3 кг

1. Отабек Розиқов (Фарғона) – Олимжон Тошканов (Тошкент вил) – бу баҳсда Тошканов ғолиб бўлди.

2. Ботир Болтаев (Навоий) – Аббос Расулжонов (Тошкент) – ушбу тўқнашувда Тошкент шаҳри вакили ғалабага эришди.

77.1 кг

1. Жамшид Отамуродов (Сирдарё) – Дониёр Олимов (Навоий) – мазкур баҳсда Навоий вакили зафар қучди.

2. Шаҳзодхўжа Шарипов (Бухоро) – Муҳаммадали Мустафоев (Тошкент вил) – бу баҳсда Бухоро вакили ғалаба қозонди.

83.9 кг

1. Жонибек Намозов (Қашқадарё) - Амирбек Қўлдошев (Бухоро) – мазкур жангда Намозов ғолиб бўлди. 

2. Хурсанд Ҳўжақулов ( Сурхондарё) – Мусинжон Мўминжонов (Самарқанд) – бу тўқнашувда Сурхондарё вакили ғалабага эришди.

93 кг

1. Рустам Шораҳматов (Сурхондарё) – Сарвар Дадашев ( Тошкент вил) – мазкур баҳсда сурхондарёлик спортчини қўли баланд келди.

2. Муҳаммаджон Ғаниев (Фарғона) – Мирсаид Эркинов ( Сирдарё) – ушбу жангда Эркинов ғалаба қозонди.

120.2 кг

1. Асрор Анваржонов (Андижон) – Нурилло Абдуллаев (Фарғона) – бу тўқнашувда Андижон вакили ғолиб чиқди.

2. Шаҳбоз Мўминов (Жиззах) - Шоҳжаҳон Алпонов (Қашқадарё) - ушбу жангда Жиззах вакили ғалаба қозонди.

18 ёш ва ундан катталар:

Ярим финал:

52.2 кг

1. Виталий Тен (Тошкент) – Феруз Мансуров (Жиззах) – ушбу баҳсда Жиззах вакили ғалаба қозонди.

2. Шерзод Шамсутдинов (Навоий) – Нўмонжон Нуруддинов (Тошкент вил) –мазкур жангда Шамсутдинов ғалабага эришди.

56.7 кг

1. Сардор Нуров (Навоий) – Илёсжон Ҳасанов (Самарқанд) – бу жангда Самарқанд вакили ғолиб чиқди.

2. Фаҳриддин Ҳасанов (Тошкент) – Одилхон Иномов (Наманган) – мазкур тўқнашувда тошкентлик спортчи ғалаба қозонди.

61.2 кг

1. Мурод Жўраев (Сурхондарё) – Фарруҳжон Олимжонов (Навоий) – бу жангда Жўраев зафар қучди.

2. Ҳусниддин Сатторов ( Жиззах) – Ислом Олимжонов (Фарғона) – ушбу баҳсда Фарғона вакили ғалаба қозонди.                                 

65.8 кг 

1. Давлатжон Хамраев ( Самарқанд) – Бобур Абрайқулов (Сурхондарё) – бу жангда Сурхондарё  вакили ғалабага эришди.

2. Олим Номуродов (Навоий) – Отабек Тохиров (Андижон) – ушбу баҳсда Навоий вакили зафар қучди.

70.3 кг

1. Далер Юлдашев (Жиззах) – Рустам Маматқулов (МХСК) – бу тўқнашувда Жиззах вакили ғалаба қозонди.

2.Шукирилло Рустамов (Андижон) – Беҳруз Акбаров (Тошкент) –мазкур жангда Акбаров ғолиб чиқди.

77.1 кг

1. Мунис Мўминжонов (Самарқанд) – Самандар Сатторов (Тошкент вил) – ушбу баҳсда Самарқанд вакили ғалабага эришди.

2. Асадбек Ҳикматов (МХСК) – Умар Алибеков (Сирдарё) – бу баҳсда Ҳикматов ғолиб чиқди.

83.9 кг

1. Саидотохон Нуриддинов (Навоий) – Зафаржон Ахроров (Самарқанд) – мазкур жангда Навоий вакили ғалаба қозонди.

2. Қувондиқ Юсупов (Хоразм) – Мирхосил Юлдашев (Тошкент вил) – бу баҳсда Хоразм вакили ғалабага эришди.

93 кг

1. Ботир Холиёров (Қашқадарё) – Ҳумоюн Алиқулов ( Сирдарё) – мазкур тўқнашувда Қашқадарё вакили ғолиб чиқди.

2. Эрали Абраев (Самарқанд)- Жасур Жўраев (Андижон) – ушбу баҳсда Андижон вакили ғалаба қозонди.

120.2 кг

1. Ўктам Абдухолиқов (Тошкент вил) – Элдор Худойбердиев (Сурхондарё) – бу жангда Абдухолиқов зафар қучди.

2. Ҳусниддин Ҳакимов (Навоий) – Самандар Жапаров(МХСК) – ушбу жангда Ҳакимов ғалаба қозонди.

+120,2 кг

1. Абдували Яқубов (Сирдарё) – Ҳаимжон Исмоилов (Сирдарё) – мазкур баҳсда Сирдарё вакили ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!