Модрич, Иньеста, Зидан. Де Брюйне қай бирини энг зўр деб ҳисоблашини айтди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне афсонавий ярим ҳимоячилар орасида ўзига ёққанини айтиб ўтди.
32 ёшли бельгиялик футболчи Лука Модрич, Андрес Иньеста ва Зинедин Зидандан бирини танлаши керак эди. Футболчи ўз танловини Зидан фойдасига ҳал қилиб, уни биринчи ўринга қўйди, Модрич рейтингида Де Брюйне иккинчи, Иньеста учинчи ўринни эгаллади.
“Нега мен Зиданни танладим? Илгари футбол тозароқ эди, мен шоуларни ва импровизацияларни томоша қилишни ёқтирардим”, - деди Де Брюйне Sky Sports YouTube каналига берган интервьюсида.
Кевин Де Брюйне Англия Премьер-лигасининг ўтган 2022/2023 йилги мавсумида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. Бельгиялик футболчининг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар тузилган. Трансфермаркт онлайн портали футболчининг нархини 70 миллион еврога баҳолаган.
Фикрлар