Модрич 10-рақамни Азарга беришни хоҳламади

Кеча расман "Реал" футболчиси сифатида таништирилган Эден Азар ўзига Лука Модричдан 10-рақамни олиш борасида гапириб ўтди.

“Мен Ковачич орқали Модрич билан гаплаша олдим. Мен ундан ҳазил тариқасида 10-рақамни беришини сўрагандим, аммо у рад этди. Менимча либосдаги рақам клубнинг логотипидан фарқли равишда у қадар муҳим эмас”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Азар “Реал” билан 5 йиллик шартнома имзолади. Унинг трансфери эса мадридликларга 100 млн еврога тушди. Келажакдаги бонуслар ҳисобига ушбу маблағ яна 45 млн еврога ортиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!