Модрич "Бетис"га қарши ўйнамайди
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич эртага Ла Лига доирасида "Бетис"га қарши ўйнамайди.
Журналист Хорхе Пиконнинг ёзишича, хорватиялик футболчи бугун жамоа билан машғулот ўтказмаган. Бош мураббий Карло Анчелотти унга дам берган, шу сабаб Модрич эртага ўйнамайди.
Эслатиб ўтамиз, Қатардаги жаҳон чемпионатидан сўнг Лука "Реал"нинг асосий таркибида мавсумнинг биринчи ярмидагидек мунтазам ўйнамаяпти.
Модричнинг шартномаси 2022/2023 йилги мавсум сўнгида тугайди. "Реал" Мадрид ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттириши ҳозирча ноаниқ бўлиб турибди.
Фикрлар