Модрич "Бетис"га қарши ўйнашга тайёр

  • 9 декабря, 2023, 11:12
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич бугун майдонга тушишга тайёр.

Tecno

Ноябрь ойи охирида хорватиялик футболчи "Кадис"га қарши ўйинда жароҳат олиб, кейинги иккита ўйинни ("Наполи" ва "Гранада") ўтказиб юборди. Бир неча кун аввал 38 ёшли футболчи машғулотларни бошлагани маълум бўлганди.

"Football Espana"нинг хабарига кўра, "Реал" хавбеки бугун бўлиб ўтадиган "Бетис"га қарши ўйинда иштирок этишга тайёр. Катта эҳтимол билан Карло Анчелотти Лукани асосий таркибда киритади.

Лука Модрич жорий мавсум “қироллик клуби” сафида 16 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию