Модрич биринчи таклифни олди!
Хорватия терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жорий мавсум охирида "қаймоқранглилар"ни тарк этишга яқин турибди. "Sata24" нашрининг маълум қилишича, 38 ёшли футболчи аллақачон илк таклифни олган.
Манбага кўра, Загребнинг “Динамо” клуби президенти Мирко Баришич Модрич билан боғланиб, унга ҳамкорлик қилишни таклиф қилди. Лука ҳали якуний жавоб бергани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Модрич 2002 йилдан 2008 йилгача "Динамо" шарафини ҳимоя қилган. Хорватиялик хавбекнинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.
Фикрлар