
Модрич энди Хаби Алонсонинг қилган ишини умрбод унутмайди
“Реал”да 2012 йилдан бери ўйнаб келаётган машҳур плеймейкер Лука Модричнинг амалдаги шартномаси 30 июнь куни ўз ниҳоясига етади.
“Қироллик клуби” хорватиялик футболчи кузда 40 ёшга тўлишини инобатга олиб, у билан ҳамкорликни узайтирмасликка қарор қилган эди.
Бироқ “Реал”нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо моҳир ўйинчининг имкониятларини юқори баҳолаб, клуб хўжайинларидан Модрич бўйича хулосани ўзгартиришни сўради.
Marca нашрининг ёзишича, Лука Модрич фаолиятини “Реал”да якунлашни орзу қилади. Бироқ бутсаларини михга илишга ҳали эрта. Якунланаётган мавсумда ҳам 39 ёшли ҳужумкор футболчи юқори савияда ўйнай олишини кўрсатиб келмоқда.
Хаби Алонсо 15 июнь куни бошланадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида “Реал”га устозлик қилади ва бу нуфузли мусобақада Лука Модрич хизматидан фойдаланмоқчи.
Энди Модричга бир йиллик шартнома таклиф қилинади. “Олтин тўп” соҳиби клубда қолиш учун маошининг сезиларли даражада қисқаришига ҳам рози бўлди. Шу билан бирга, Модрич Мадридда қолишига сабабчи бўлган Хаби Алонсонинг қилган яхшилигини ҳам бир умр унутмайди.
Фикрлар