Модрич фаолиятини қайси клубда якунламоқчи?

TIGGO 2 PRO

"Реал Мадрид"нинг 39 ёшли ярим ҳимоячиси ва сардори Лука Модрич ўз келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Мен фаолиятимни "Реал"да якунлашни истайман. Бу мен учун орзу бўларди. Бироқ, барчасини вақт кўрсатади. Ҳеч қандай босимни ҳис қилмаяпман, - дея таъкидлади Модрич "Telefoot"га берган интервьюсида.

39 ёшли футболчи "қаймоқранглилар" сафида 2012 йилнинг ёзидан бери тўп тепиб келмоқда. Шу давр мобайнида у барча мусобақаларда 579 та ўйинда иштирок этиб, 43 та гол урган ва 93 та голли узатмани амалга оширган. Испания гранди таркибида Модрич олти марта Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритган, тўрт марта Испания чемпиони унвонига сазовор бўлган.

Эслатиб ўтамиз, хорватиялик футболчининг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!