Модрич: Футбол ҳар доим ҳам меҳрибон эмас
Лука Модрич Италия билан ўйиндан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
Хорватия 90+8-дақиқада гол ўтказиб юборди ва Италия билан дурангга имзо чекди. Айни вақтда улар "B" гуруҳида 3-ўринни банд этиб турибди.
- Вақти келади ва мен тўхташим керак бўлади. Бироқ ҳали қачонлигини билмайман. Ҳозирча давом этаман, аммо илтифотлар учун раҳмат.
- Бугун футбол биз учун шафқатсиз эди. Албания билан беллашувда ҳам сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Футбол гоҳида қувонч, гоҳ эса қайғу келтиради.
- Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Албатта, тикланишимиз керак. Балки натижа адолатсиздир. Сабаби, биз беллашув бошиданоқ курашдик. Футбол ҳар доим ҳам меҳрибон эмас. Шундай бўлса-да, биз ватанимиз учун курашганимиз билан фахрланишимиз керак.
Фикрлар