Модрич: "Футбол шафқатсиз спорт тури"
Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси ва сардори Лука Модрич 2024 йилги Европа чемпионати гуруҳ босқичи 3-турида Италияга қарши ўйинда (1:1) қўлдан бой берилган ғалабадан сўнг мухлисларга миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, жамоанинг гурухдан чиқиш имкониятлари ҳақида гапирди.
"Мухлислар нима бўлишидан қатъий назар биз билан бўлишини билардик. Кейинги босқичга чиқиш учун ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдамиз. Охирги марта 95-дақиқада гол ўтказиб юборгандик, бугун 98-дақиқада. Футбол шафқатсиз спорт тури ва бу бизга (плэй-оффга чиқиш) шунчаки насиб этмаганга ўхшайди", - дея Модричнинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, уч турдан сўнг Испания терма жамоаси 9 очко жамғариб, "Б" гуруҳида пешқадамлик қилди. Италия тўрт очко билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Хорватия термаси икки очко билан учинчи ўринни банд этди. Албания терма жамоаси эса "Б" квартети турнир жадвалини атиги бир очко билан якунлади.
Фикрлар