Модрич: "Ҳозир шунчаки "Барселона"ни табриклашимиз керак"

TIGGO 2 PRO

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич Испания Суперкубоги финалида "Барселона"га (2:5) мағлуб бўлганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.  

"Рақибимиз икки ўйинда тўққизта гол ургани жуда ёқимсиз ҳолат. Биз бунга тўғри жавоб берамиз, бунга ишончим комил. Агар биз финалда мағлуб бўлишимиз керак бўлса, яхшиси шу финал бўлсин. Бу футбол: унда ҳам ғалаба, ҳам мағлубият бор. Бу сафар биз ютқаздик. Ҳозир шунчаки "Барселона"ни табриклашимиз керак, чунки улар яхшироқ ўйнади", — деди хорватиялик футболчи.  

39 ёшли Модрич жорий мавсумда "Реал" сафида барча турнирлар доирасида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!