Модрич Испания кубоги финалига тайёр

"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Лука Модрич "Осасуна"га қарши Испания кубоги финалини асосий таркибда бошлайди. "Diario AS" нашри хабарига кўра, хорватиялик футболчининг соғлиғи учрашувни илк дақиқалардан бошлашга имкон беради.

Модрич жароҳати туфайли жамоасининг сўнгги ўйинини ўтказиб юборган эди. 37 ёшли хавбек нафақат Испания кубоги финалини, балки “Манчестер Сити”га қарши Чемпионлар лигаси ярим финалининг биринчи ўйинини ўтказиб юборади, деган хавотирлар  ҳам бор эди. Бироқ Лука Осасуна билан ўйингача таркибга қайтди.

Эслатиб ўтамиз, Модрич жорий мавсум Испания чемпионатида 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!