Модрич мағлубият сабабини очиқлади

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич ЖЧ-2022 нимчорак финалида Аргентинадан учралган мағлубият (0:3)га изоҳ берди.

"Бугун ҳеч қандай режамиз ишламади. Энди биз тикланиб, учинчи ўрин учун баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз керак. Бу мағлубиятдан жуда ҳам қаттиқ афсусдамиз, камбэкка умид қилгандик, аммо бундай бўлмади.

Аргентинани ва жамоа мухлисларини табриклайман. Пенальти бўйича эътирозим бор. Биз ўйинни назорат қилаётган эдик. Ҳакам бизга бурчак зарбасини бермади ва бу пенальти белгиланишига олиб келди. Натижага таъсир қилувчи қарорлар барибир жиддий ўйланиши керак эди", - дея Модричнинг сўзларини келтиради "L'Équipe".

Маълумот учун, икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланмиш аргентиналиклар тарихда олтинчи марта мундиал финалига чиқишди, финалда улар 18 декабрь куни Франция ва Марокаш жамоалари ўртасидаги ўйин ғолиби билан ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!