Модрич: "Мен ҳали ҳам совринларга чанқоқман ва фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйламаяпман"

TIGGO 2 PRO

"Реал Мадрид" ва Хорватия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси ҳисобланган Лука Модрич Франция қарши пенальтилар сериясидаги мағлубиятдан сўнг журналистларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди. 
 
Фаолиятни якунлаш ҳақида 

"Ҳозирча бу ҳақида ўйламаяпман. Мен ҳали ҳам ўйинимдан завқланмоқдаман ва ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман." 
 
Ўйин даражаси ҳақида 

"Мен ўйинимдан мамнунман ва ҳали ҳам яхши формада эканлигимдан хурсандман. Менинг ёшим аҳамиятга эга эмас – мен футболни яхши кўраман ва имкон қадар узоқ давом эттираман." 
 
Эҳтимолий требл ҳақида 

"Реал Мадрид" ҳеч қачон требл ютмаган ва биз тарихга киришни хоҳлаймиз. Мен ҳанузгача ғалабаларга чанқоқман, совринлар менга мотиватсия беради. Мавсум охирида клуб раҳбарияти билан келажагимни муҳокама қиламиз." 
 
Шартнома узайтирилиши ҳақида 

"Ҳозирча бу масала муҳокама қилинмади." 


 
Мбаппе ҳақида 

"У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ва бетакрор қобилиятларга эга. Менга унинг фақат ўйини эмас, балки шахсияти ҳам ёқади – у камтар, қувноқ ва жамоадошларини доим қўллаб-қувватлайди. Бу унинг энг яхши мавсуми бўлмагани айтилмоқда, лекин у 30 та гол урди… Агар бу унинг энг яхши мавсуми бўлса, қандай бўларди? У ҳайратланарли футболчи." 
 
Агар Мбаппе мендан "Олтин тўп"ни қандай ютиш ҳақида сўраса 

"Унга айтишим мумкинки, "Реал Мадрид"га ғалабалар келтиришда давом этсин. Ишончим комил, у фақат биттагина эмас, бир нечта "Олтин тўп"ларни қўлга киритади." 
 
Ўзининг "Олтин тўп"и ҳақида 

"Бу унутилмас лаҳза эди. Ҳали ҳам бу ютуққа эришганимга ишониш қийин" - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди 39 ёшли хавбек.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!