Модрич
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич кеча Ла Лиганинг 16-турида "Райо Вальекано"га қарши ўйиндан олдин “Сантьяго Бернабеу”да ўзининг “Олтин тўп”ини намойиш қилди.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли хорватиялик футболчи ушбу мукофот учун ўтказилган сўровномада Криштиану Роналду ва Антуан Гризманн каби футболчиларни ортда қолдиришга эришди.

modr_1

У жорий йил “Реал” билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди ва Хорватия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018 финалига қадар етиб борди.