Модрич "Реал"да қоладиган бўлди

"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Лука Модрич кейинги мавсумда ҳам клубда қолади. "Маrcа" нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" раҳбарияти бу борада аллақачон бир қарорга келган.

Модричнинг ўзи ҳам Мадрид гринди сафида қолишни истайди. Хорватиялик футболчи фаолиятини “Сантяго Бернабеу”да якунламоқчи ва Саудия Арабистонидан келган бир қанча фойдали молиявий таклифларни рад этган.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли хавбекнинг "Реал" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида тугайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!