Модрич "Реал"га керак эмасми?
Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Лука Модричга бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказишга рухсат берди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, “қироллик клуби” 34 ёшли хорватиялик футболчини ёзги трансферлар давридаёқ сотиб юборишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” Модрични 2012 йил “Тоттенхэм”дан сотиб олган эди. Шундан буён Лука мадридликлар сафида 332 та ўйинда майдонга тушди ва 4 марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди.
Фикрлар