Модрич "Реал"ни тарк этиш арафасида. Клуб унга ҳали шартнома таклиф этмади

CHERY AUTO

Лука Модрич мавсум якунланиши билан "Реал Мадрид"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда COPE радиоси эфирида журналист Мигель Анхель Диас хабар берди.

Манбага кўра, мадридликлар 39 ёшли ярим ҳимоячига ҳали ҳам янги шартнома таклиф қилмаган. Хорват футболчиси "Сантьяго Бернабеу"да 24 май куни "Реал Сосьедад"га қарши ўтадиган Ла Лига охирги тури баҳсида мухлислар билан хайрлашиши мумкин.

Қайд этилишича, жамоани келаси мавсумдан бошқариши кутилган Хаби Алонсо Модричнинг келажаги бўйича қарор қабул қилишда иштирок этмаган. Агар "Реал" раҳбарияти фикридан қайтмаса ва янги битим таклиф этмаса, Лука жамоани тарк этади.

Маълумот ўрнида, Модрич жорий мавсум "қироллик клуби" сафида 55 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!