Модрич "Реал"ни тарк этиши мумкин
"Реал" Мадрид футболчиси Лука Модрич мавсум сўнггида клубни тарк этиши мумикн. Бу ҳақда "FootMercato" нашри хабар бермоқда. Мадрид жамоаси ва ярим ҳимоячи ўртасида янги битим борасида музокаралар ўтказилмаяпти.
Манбанинг таъкидлашича, Модричга "Ан-Наср" қизиқиш билдирмоқда. Саудия Арабистони клуби агар 37 ёшли хорват эркин агентга айланса, уни ўз таркибига қўшиб олишга тайёр.
Маълумот учун, Модрич "Реал" таркибида 11 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. У ушбу мавсум "Қаймоқранглилар" сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 5 та ассист амалга оширди.
Фикрлар