Модрич Саудия Арабистонига йўл олиши кутиляпти

Лука Модричнинг агенти футболчига Саудия Арабистонига ўтиши ҳақида гапирди. 

Ўтган йили ёзда "Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан бир қанча таклифлар бўлишидан қатъи назар Мадрид клуби билан шартномасини бир йилга узайтирганди. 

"Ўтган ёзда (Саудия Арабистонидан) Модричга қизиқиш бор эди. Улар Лукани сотиб олмоқчи бўлган. Футболчига пойтахт жамоаси ва бошқа клублардан таклифлар бўлганди. 

Ҳозир Модрич "Реал" ҳақида ўйлаяпти. Шундай бўлса-да, футболчига маъқул таклиф келса, у Саудия лигасига ўтиши мумкин", - деди футболчининг агенти Борха Куче. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!