Модрич "Севилья" дарвозасига урган голидан сўнг: "Биз охиригача курашамиз ва таслим бўлмаймиз. Бу "Реал"нинг ДНКсида бор!"

Ла Лига доирасида бўлиб ўтган "Реал" - "Севилья" баҳсида мадридликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндаги ягона голни захирадан майдонга тушган Модрич урди. Ярим ҳимоячи жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб, меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди.

Учрашувдан сўнг гол урган Модрич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳар доимгидек, биз охиригача курашамиз ва таслим бўлмаймиз. Бу "Реал"нинг ДНКсида бор, бир неча бор исботлаганмиз ҳам. 

Одатда, ҳаммасини олдинроқ ҳал қилишни истайсиз. Бироқ шундай ғалабаларнинг ҳам ўз ўрни ва жозибаси бор. Айниқса, ундаги эмоцияларни тасвирлаш алоҳида мавзу", - деди хорватиялик ярим ҳимоячи. 

Маълумот ўрнида, 3 очкони қўлга киритган "Реал" 65 очко билан Ла Лига турнир жадвалида биринчи ўринда кетмоқда. "Севилья" эса 24 очко жамғарган ҳолда 15-поғонада қолди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!