Модрич: "Терма жамоа билан илк совринни қўлга киритиш орзуим рўёбга чиқади"
Лука Модрич Хорватия терма жамоасининг Миллатлар лигаси финалига чиққанини юқори баҳолади.
Ярим финалда хорватлар Нидерландияни мағлуб этди (қўшимча вақт 4:2).
“Биз ўзимиз хоҳлагандек ўйин ўтказдик. Балки дастлабки 20 дақиқада биз хоҳлагандек бўлмагандир, лекин кейин яхши ҳаракат қилдик. Крамарич гол урганидан кейин максимал тезликни ишга туширдик ва жуда яхши ўйнадик.
Финалдаги ғалаба ақл бовар қилмайдиган ютуқ бўлади, аммо энди ўзини тўғри тиклаш ва ўйинга тайёргарлик кўриш муҳим. Эртага финалда кимга рақиб бўлишини кўрамиз. Терма жамоа тарихидаги илк совринни қўлга киритиш орзуим рўёбга чиқади”, — деди Хорватия терма жамоаси сардори.
Эслатиб ўтамиз, бугун тунда Италия ва Испания терма жамоалари Миллатлар лигаси финали учун беллашади. Учрашув 23:45да старт олади.
Фикрлар