Модрич терма жамоадаги фаолиятини якунлайдими?

  • 20 Jun 15:00
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич терма жамоадаги келажаги борасида бир қарорга келди. "24Sata" нашри хабарига кўра, 37 ёшли ярим ҳимоячи “шахматчилар” сафида ўйнашда давом этади.

Tecno

Манбага кўра, Модрич келаси ёзда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида терма жамоага ёрдам беришни режалаштирган. Лукадан ташқари Перишич ва Домагой Вида ҳам терма жамоадаги фаолиятини давом эттириш қарорини қабул қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия терма жамоаси Миллатлар лигаси финалида Испания терма жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва пенальтилар сериясида “қизил фурия” ғалаба қозонди.

Comments

You must be logged in to commet!