Модрич учун ҳозир Бразилияга қарши ўйин ҳамма нарсадан муҳим

Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич терма жамоадаги фаолиятига қачон якун ясаши борасидаги саволга жавоб бериб ўтди.

"Мен ҳозир келажак ҳақида ўйлаётганим йўқ. Қанчагача ёрдам бера олишимга қарайман ва мен 100 фоиз ишонтириб айтаманки, ҳозир бор эътиборим мундиалга қаратилган. 

Ҳали бу ҳақда ўйлашга вақт топилади. Бразилияга қарши ўйин мен учун ҳозир энг муҳими", - деди "Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия чорак финалда Бразилия билан куч синашади. Баҳс 9 декабрь куни 20:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!