Модричнинг "Реал"даги ғалабалари сони 200 тага етди
“Реал” Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич кеча Ла Лиганинг 28-турида “Сельта”га қарши ўйинда иштирок этди.
Эътиборлиси, бу 33 ёшли хорватиялик футболчи учун “қироллик клуби” сафидаги юбилей 200-ғалаба бўлди. Рамос ушбу натижага эришган Ла Лига тарихидаги 8-футболчи бўлди. Айтиш керакки, 2012 йилдан буён “Реал” сафида тўп суриб келаётган Модрич ўтган вақт мобайнида мадридликлар сафида жами 296 та ўйинда иштирок этди ва шуларнинг 200тасида ғалаба қозониб, 48тасида дуранг қайд этди. Қолган 48та баҳсда эса мағлуб бўлди.
Модрич ушбу ғалабаларнинг 132тасини Ла Лигада, 45тасини Чемпионлар лигасида, 12тасини Испания Кубогида, 6тасини Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатиди, 3тасида УЕФА Суперкубогида ва 2тасини Испания Суперкубогида қўлга киритган.
Фикрлар