Модричнинг "Реал"даги тақдири маълум

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячи Лука Модрични кейинги мавсумда сақлаб қолади.

"Todofichajes" нашрининг хабар беришича, иккала томон ҳам ҳамкорликни давом эттириш истагида. Модрич Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш вариантини рад этди ва у жамоанинг кучли ўйинчиси бўлмаса ҳам Мадридда яна бир йил ўтказишга тайёр.

Лука 2012 йилнинг ёзидан буён "қироллик клуби"да ўйнамоқда. 37 ёшли хорватиялик "қаймоқранглилар" сафида 473 та ўйин ўтказиб, 37 та гол урди ва 76 та самарали узатмани шерикларига тақдим этди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!