Модричнинг "Реал"даги тақдири нима бўлади?

  • 06 May 10:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жорий мавсум якунида "Реал" билан шартномаси ниҳоясига етадиган 37 ёшли хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модричнинг келажаги маълум бўлди.

Tecno

Relevo журналистларининг хабар беришича, тажрибали ярим ҳимоячи “қироллик” клубида ўйнашда давом этади. Яқин орада томонлар янги меҳнат шартномасини имзолайдилар, бу шартнома яна бир мавсумга амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Модрич 2012 йилдан буён "Реал" сафида ўйнаб келмоқда. У Испания чемпионатининг жорий мавсумида 28 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол (биттаси пенальтидан) урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!