Моҳиранинг зарбаларига Моҳинабону дош бера олмади (ФОТО)
Бугун бокс бўйича хотин-қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтди.
Жумладан, +81 кг вазн тоифасида ғолиблик учун андижонлик Моҳинабону Ибрагимова Фарғона вилояти вакили Моҳира Абдуллаева рингга чиқди. Жанг муддатидан аввал якунланди, аниқроғи Моҳиранинг кучли ва аниқ зарбаларига рақиб дош бера олмади. Шу тариқа фарғоналик боксчи қиз Ўзбекистон чемпиони бўлди.
Қуйида ушбу жангдан олинган энг сара фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар