Можаро давом этади: Жалолиддинов жамоаси РПЛни тарк этиши мумкин. Клуб спорт директори буни тан олди
Ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов ҳаракат қилаётган "Тамбов" клуби спорт директори Павел Худяков молиявий муаммолар туфайли жамоа Россия Премьер-лигасидан чиқиб кетиши мумкинлигини тан олди.
-Раҳбариятдан хабар борми?
"Ҳозирча йўқ. Улар ҳали алоқага чиқмади".
-Чемпионатдаги танаффус яқин. Сизларда бирор футболчини сотиш борасида режалар борми?
"Барча вариантларни кўриб чиқяпмиз. Умид қиламанки, аҳволимиз яхшиланади ва раҳбарият биздан юз ўгирмайди".
-Чемпионатни тарк этиш ҳақида ўйлаб кўрдингизми?
"Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз вазиятни ўнглаш учун барчасига тайёрмиз", деди Худяков
Аввалроқ, "Тамбов" футболчилари ойлик маош тўланмаган тақдирда, РПЛ 17-туридан ўрин олган "Спартак" билан кечадиган ўйинда қатнашмаслиги ҳақида хабар тарқалган эди.
Фикрлар