Мўминжон Абдуллаев Осиё ўйинлари ғолиби!

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларида терма жамоамиз учинчин олтин медални қўлга киритди. Юнон-рум курашининг 130 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Мўминжон Абдуллаев Осиё ўйинлари ғолиби, деган номга сазовор бўлди. 

Финал йўлида Тожикистон, Жанубий Корея, Эрон терма жамоаси вакилларини мағлуб этган Абдуллаев ҳал қилувчи баҳсда қозоғистонлик Нурмахан Тиналиевни 8:0 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди. Шу тариқа терма жамоамиз бугун 2 та олтин ва 2 та кумуш медалларини қўлга киритдик. 

Шу билан терма жамоамизнинг жамғарган медаллари сони 3та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронзага етди ва умумжамоа ҳисобида 9-поғонага кўтарилиб олдик. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!