Бразилиянинг "Гремио" клуби дарвозабони Габриэль Перейра фаолиятини Франция чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

Аниқроғи, 17 ёшли бразилиялик футболчи "Монако" билан 2022 йилга қадар шартнома имзолади.

Маълумот учун, Перейра "Гремио" тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, унга асосий жамоада майдонга тушиш насиб этмаган. У Бразилия ўсмирлар терма жамоаси сафида 18 та ўйинда иштирок этган.

Минбар

Барча блоглар