"Монако" "Арсенал"нинг бурчак зарбасини осонликча зарарсизлантирди

"Арсенал" 2023-2024 йилги мавсумдан буён бурчак зарбасидан рақиб дарвозасига 22 та гол киритди. 
 
УЕФА Чемпионлар лигасининг 6-тур доирасида "тўпчилар" "Монако" устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу тўқнашувда эса Англия клуби стандарт вазиятлардан фойдалана олишга муваффақ бўлмади. Франция клубининг устози Хаттер ўзининг схемаси билан бу масалага ечим бера олди. 
 
Яъни бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритиб бераётганда 3 нафар ҳужумчи майдон марказига яқин жойлашиб олишди. Бу эса лондонлик ҳимоячиларининг ортга қайтиб, қарши ҳужумни олдини олишини таъминлайди. Шу орқали ҳужумдаги кескинлик йўқолиб, хавфли вазият бўлишини бартараф этади. 
 

Шу кунгача Артета бошчилигидаги клуб стандарт пайтларда рақиб жарима майдончига тўпланиб, дарвозани ишғол қилишаётган эди. Бу воқеа "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Спортинг", "Фулҳэм" ва бошқа жамоаларга қарши ҳам иш берган. 
 

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" бу мавсум АПЛда 15 та турдан сўнг 8 та ғалаба, 5 та дуранг ва 2 та мағлубият қайд этиб, 29 очко жамғарди ва 3-ўринни банд қилиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!