"Монако" энди "Лестер" ҳужумчисига қизиқмоқда

"Лестер" клуби форварди Ислам Слимани "Монако"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, монаколиклар дастлаб “Реал” ҳужумчиси Мариано Диасни сотиб олишни режалаштиришган эди. Бироқ, мадридликлар уни сотишмагач, айнан Слимани номзодини илгари сура бошлашди.

Маълумот учун, 31 ёшли Слимани ўтган мавсумни “Фенербахче” сафида ижарала ўтказган ва 25та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!