"Монако" етакчиси янги мавсумни "Манчестер Сити"да бошлаши мумкин

“Монако” клуби ярим ҳимоячиси Фабиньо фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришга жуда яқин турибди.

TMW нашрининг хабар беришича 24 ёшли бразилиялик футболчи “Манчестер Сити”нинг таклифини қабул қилган ва мавсумлар оралиғида “шаҳарликлар” сафига бориб қўшилишга тайёр. Унинг трансфери эса “Сити”га таҳминан 70 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Фабиньо жорий мавсум Франция чемпиони сафида жами 33та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!