"Монако" Икардига йилига 12 миллион евро маош тўлашга тайёр!
"Монако" клуби "Интер" ҳужумчиси Мауро Икардини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра монаколиклар 26 ёшли аргентиналик футболчи учун “нерадзуррилар”га 60-65 млн евро тўлашга тайёр. Унинг ўзига эса йилига 12 млн евро маош ваъда қилишмоқда.
Таъкидлаш керакки, Икардига шунингдек “Наполи” ҳам жиддий харидор бўлмоқда. Бироқ, неаполликлар унга йилига 9,5 млн евро маош таклиф қилишмоқда.
Фикрлар