"Монако" Икардига йилига 7 млн евро маош таклиф қилмоқда

Миланнинг "Интер" клуби форварди Мауро Икарди фаолиятини Фрацния чемпионатида давом эттириши мумкин.

Soccer Link нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли аргентиналик футболчига "Монако"дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Улар хатто бу масалада Икардининг агенти билан ҳам учрашишган. “Монако” унга йилига 7 млн евро маош таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Икардига шунингдек “Наполи”, “Рома” ва “Ювентус” клубларидан ҳам таклифлар бор.

Маълумот учун, Икарди ўтган мавсум “Интер”да 37та ўйинда майдонга тушди ва 17та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!