"Монако" Марсьяль баҳона "МЮ"ни "соғяпти"

 
 
"Монако" клуби ўзининг ёш футболчиси Антони Марсьялни "Манчестер Юнайтед"га трансфер қилганида шартномани ўзи учун келажакда ҳам даромад келтирадиган шаклда тузгани маълум бўлди.
 
Аслида бу футболчи инглизларга жуда катта суммага тушган. 2015 йили "Манчестер Юнайтед" Марсьяль учун 60 миллион евро тўлаган. Ўшанда тузилган шартномага кўра, агар Антони "Манчестер Юнайтед" таркибида 25 та гол урса, инглизлар французларга яна 10 миллион евро қўшиб бериши белгилаб қўйинган. Айни пайтда Марсьяль ҳисобидаги голлар сони 23 тани ташкил қилмоқда.
 
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Агар Марсьяль Франция терма жамоасида 25 та ўйин ўтказса ва "Олтин тўп" танловида кучли учликка кирса, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "Монако" ҳисоб рақамига яна 10 миллион евродан жами 20 миллион евро ўтказади.
 
 
"Монако" айёрона шартнома туфайли футболчини 60 миллион эмас, балки камида 80 миллион еврога трансфер қилган бўлиб чиқмоқда. Чунки ҳужумкор футболчининг бир неча йил давомида 25 та гол уриши, ўта иқтидорли ўйинчининг эса терма жамоага мунтазам чақирилиши табиий ҳол.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!