"Монако" Осиёдаги миллий чемпионатларнинг бирида тўпурарлик қилаётган форвардни кўзламоқда

Қатарнинг "Ал-Садд" клуби хужумчиси Бағдод Бунеджа фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Бунеджа Африка кубогидаги ёрқин ўйинларидан сўнг, "Монако" ва бир қатор Европа клублари эътиборини тортган.

Францияликлар бош мураббийи Леонарду Жардим 27 ёшли форвардга шахсан қизиқиш бидирган. Трансфернинг қиймати 15 млн еврога бахоланмоқда.

Алжирлик футболчи билан "Ал-Садд"нинг шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.

Форвард клуб миқёсида 22 та беллашувда майдонга тушиб, 39 та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!