"Монако" ўз майдонида "Ренн" устидан зафар қучди (видео)

Франция чемпионатининг 37-турида “Монако” ўз майдонида “Ренн” клубини қабул қилди.

“Луи II” ўйингоҳида кечган баҳс 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Монако” сафида Виссам Бен Йеддер (16') ва Александр Головин (29') гол муаллифи бўлган бўлса, “Ренн” сафида Бенжамен Буриго (68') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!