"Монако"да ёзги "распродажа" ёхуд жамоани 30 та футболчи тарк этади

"Монако" клуби раҳбарияти жорий ёзги трансферлар даврида мисли кўрилмаган футболчилар сотувини ташкил қилмоқчи.

Get Football News France нашри тарқатган хабарга кўра, монаколиклар раҳбарияти биринчи жамоадаги футболчилар сонини кескин қисқартирмоқчи ва шунинг учун 30 нафар футболчи билан хайрлашажи.

“Монако” ўзининг айрим етакчи футболчиларини сақлаб қолмоқчи. Аммо, Бенуа Бадиашиле, Виссам Бен Йеддер, Беньямин Хенрикс, Юссуф Фофана ва Фоде Балло-Туре каби футболчилар жамоадан кетиши кутиляпти.

“Монако” жорий мавсум Франция чемпионатида 9-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!