Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Монако"га "Барселона" футболчиси керак

У ҳали "кўк-анор ранглилар" сафида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади.

"Монако" клуби "Барселона"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Матеус Фернандесга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, монаколиклар 22 ёшли футболчини жорий трансферлар даврида қўлга киритишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Барселона” Фернандесни жорий йилнинг январида 7 миллион евро эвазига “Палмейрас”дан сотиб олган эди. У мавсумни “Вальядолид”да ижарада ўтказди ва бор йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ