"Монако"нинг яна бир футболчиси 3 та ўйинга четлатилди
"Монако" клуби ҳимоячиси Жемерсон чемпионатнинг 3 та учрашувига дисквалификация қилинди. Франция чемпионати тартиб-интизом қўмитаси 27 ёшли бразилиялик футболчининг 3-турда "Ним"га (2:2) қарши ўйинда амалга оширган хатти-ҳаракатларини шундай баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Монако”нинг бошқа бир футболчилари - Сеск Фабрегас ва Рубен Агилар ҳам 3 тадан ўйинга четлатилишган эди.
Маълумот учун, “Монако” айни дамда 1 очко билан мусобақа жадвалида 19-ўринда бормоқда.
Фикрлар