Мончи: Умид қиламанки "Рома" мавсумни кучли тўртликда якунлайди

Хабарингиз бор кеча Рамон Мончи “Рома” спорт директори лавозимини тарк этган эди. У ўзининг келажак режалари ҳақида гапириб ўтди.

“Мен “Рома”га бу мавсум энг яхши тилакларимни тилаб қоламан. Умид қиламанки улар мавсумни кучли тўртликда якунлашади. Менинг келажагим? Ҳозирча мен ҳеч қандай қарорга келганим йўқ”, - дейди Мончи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мончига ПСЖ ва “Арсенал” клубларидан таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!