МОҚ президенти “Нефтчи ” - “Насаф” учрашувини бевосита стадиондан кузатади

 

Хабарингиз бор, бугун Суперлиганинг янги мавсуми бошланади. 1-турнинг иккита ўйини “Қизилқум” – “Локомотив” ва “Нефтчи” – “Насаф” учрашувлари бугун бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов  Суперлиганинг очилиш учрашувларидан бири бўлган “Нефтчи” – “Насаф” учрашувини Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионидан бевосита кузатиб боради.

Умид Аҳмаджонов Фарғонага ташрифи давомида вилоятда спорт соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, Олимпия спорт турларини ривожлантириш борасида саъй-ҳаракатлар билан яқиндан танишади.

Шунингдек, бугунги кундан ўрин олган иккинчи учрашув “Қизилқум” – “Локомотив” ўйинини бевосита стадиондан томоша қилиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов Навоийга жўнаб кетди.

Ҳудудларда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, футбол клубларининг профессионаллигини ошириш ва футбол инфратузилмасини яхшилашда  вилоят раҳбарларининг ҳиссаси жуда катта. Шуни инобатга олган ҳолда, эндиликда вилоятларда бўлиб ўтадиган ҳар бир футбол учрашувларида вилоят футбол федерацияси президенти ҳисобланган вилоят ҳокими шахсан қатнашиб боради.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” – “Локомотив” соат 18:00да, “Нефтчи” – “Насаф” учрашуви эса соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!