Мората ЕЧЛ ғолиблиги учун асосий фаворитлар кимлигини айтди

Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Альваро Мората Чемпионлар лигасининг жорий мавсумдаги ғолиблиги учун асосий фаворит кимлигини айтди.

"Менимча асосий фаворитлар бу "Ливерпуль" ва "Ювентус". Айниқса, ушбу турнирда "Ювентус" билан яна қайта дуч келишни истамасдим.

“Ливерпуль”, ПСЖ ва “Ювентус” соврин учун асосий даъвогарлардир. Бироқ, Чемпионлар лигасида ҳамма нарса бўлиши мумкин”, - дейди испаниялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” кеча ЕЧЛ 1/8 финалининг илк учрашувида ўз майдонида “Ливерпул”ни (1:0) мағлубиятга учратди. Жавоб ўйини 12 март куни “Энфилд”да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!