Мората: "Роналду жамоаси мундиалда ғолиб бўлса, хурсанд бўлардим"

Испания терма жамоаси футболчиси Альваро Мората жаҳон чемпионати ҳақида ажойиб ва ҳазиломуз фикр билдирди.

"Бизнинг авлод футболчиларидан Месси ёки Роналду хақда сўрашганда, ҳамма уларни "энг зўри", - дейишади. Менга Неймар ҳам жуда ёқади, унинг ўйинини кўриб роҳатланасиз.

Футболни севадиган ҳар бир инсон Месси, Роналду ёки Неймарнинг ўйинларини кўриш учун барча ишини ташлайди. Улар ақлбовар қилмас футболчи. Турнирда улардан бирортаси билан тўқнашсак, мазкур юлдузлар учун қийин бўлади.

Шахсан мен Криштину Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлса, хурсанд бўлардим. Месси ва Неймар қўлга киритса ҳам ҳафа бўлмайман. Лекин уларнинг барчаси бизни, яъни Испанияни чемпионлик билан табрикласа, бундан ҳам яхши бўларди", - деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Испания ва Португалия жамоалари чорак финалда ўзаро тўқнаш келиши мумкин. Бунинг учун бугун Луис Энрике шогирдлари Марокашни, Фернанду Сантуш жамоаси эса Швейцарияни таслим этиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!