Мората: "Улар жаҳон чемпионати фаворитлари қаторида бўлиши мумкин"

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-тури доирасидаги Германияга қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Германия ажойиб имкониятга эга бўлган ва ундан фойдаланган кучли жамоа. 

Дуранг ҳақида гапирганда, Германиянинг кучли эканлигини ҳисобга олиш керак. Бу учрашувдан яхши ҳулоса чиқариб, ишлашда давом этишимиз лозим. 

Немислар яхши ўйин кўрсатди, энг кучли футболчиларимизни ёпиб қўйди. Улар жаҳон чемпионати фаворитлари қаторида бўлиши мумкин", - деди Мората.

Маълумот учун, Альваро немисларга қарши испанларнинг ягона голини уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!