Мората умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте жамоа ҳужумчиси Альваро Моратанинг умумий машғулотларга қайтганлигини маълум қилди.

Бундан ташқари испаниялик футболчи Англия кубоги доирасида “Халл Сити” билан бўладиган ўйинда майдонга тушиши мумкинлигини ҳам таъкидлаган. Мората белидаги жароҳати сабабли 17 январдан бери жамоасига ёрдам бера олмай келаётган эди.

Альваро шанба кунги матбуот анжуманидан сўнг машғулотларга кўшилди, –дея Контенинг сўзларини келтиради Daily Mail нашри. – Ҳозир у умумий режимда шуғулланмоқда. “Халл Сити” билан ўйин унга ЕЧЛ доирасида “Барселона”га қарши учрашув учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Мен асосий таркиб борасида оптимал қарор қабул қилишим керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!