Моур "Лейпциг" хавбекини "Тоттенхэм"га олиб келмоқчи

"РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Марсель Забитцер фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттириши мумкин.

Забицер Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи "шпорлар"га қарши баҳсда дубл муаллифига айланган эди. Bild нашри манбасига кўра, ушбу баҳсдаги хавбекнинг ўйини Моуриньода илиқ таассурот қолдирган.

Футболчининг "Лейпциг" билан амалдаги шартномаси 2022 йилда якунига етади, хавбекнинг ўзи немис клубини тарк этиш истагида эмас. Ўз навббатида клуб ҳам асосий етакчисини қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.

Жорий мавсумда Забитцер Бундеслигада 25 ўйинда майдонга тушиб, 8 гол ва 6 голлик узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!