Моуриньо "Реал" футболчиси трансферини блоклади
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо клубнинг ёш ҳужумчи Гонсало Гарсия бўйича трансфер режаларига аралашди. Португалиялик мутахассис раҳбариятга 22 ёшли футболчини сотиш учун ҳозир қулай вақт эмаслигини очиқ билдиргани ҳақида Marca нашри хабар бермоқда.
Моуриньонинг таъкидлашича, Гонсало истиқболли ўйинчи ва унинг тактик қарашларига мос келадиган футболчи ҳисобланади. Шу боис португалиялик мураббий Гарсияни мавсум олди йиғинларида яқиндан кузатиб, унга асосий таркибда ўзини кўрсатиш имконини беришни режалаштирмоқда.
Якунланган 2025/2026 йилги мавсумда Гонсало Гарсия мадридликларнинг асосий жамоаси сафида барча мусобақалар доирасида 39 учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва учта голли узатма амалга оширди.
Бундан олдин у «Реал Мадрид Кастилья» ёшлар жамоасида тўп сурган бўлиб, 2024/2025 йилги мавсумда 73 ўйинда 30 марта рақиб дарвозасини ишғол этган эди.

Фикрлар